Бозор иқтисодиёти муҳим иқтисодий дастаклар ёрдамида бошқариладиган тизим ҳисобланади. Талаб ва таклифлар ана шундай дастакдир.
Талаб- инсоннинг бирон- бир буюм, нарса ёки хизмат турларига эҳтиёждир.Қисқача таъриф ана шундай. Лекин инсоннинг моддий эҳтиёжларидан ташқари, бошқа эҳтиёжлари (маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий) ҳам борки, улар мақоламиз объекти бўлиб хизмат қилмайди. Бу ерда асосий нарса моддий, буюмлашган нарсалар ва хизматларга эҳтиёжларнинг талабга айланиш имконияти бўлган ишчи кучини банд қилиш муаммосини тадқиқ қилишдан иборат.