Ушбу услубий кўрсатмада «Техник воситаларнинг ишончлилиги» фанидан мустақил ишни бажаришнинг мақсади ва ҳал қилинадиган масалаларининг умумий ҳолатлари баён қилинган. Мустақил ишнинг мавзулари, топшириқлари, бажариш тартиби ва шунингдек, ишни жиҳозлаш ҳамда фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати берилган.
Услубий кўрсатма 5811300-«Сервис» (электрон ва компьютер техникаси бўйича) йўналиши бўйича тахсил олаётган бакалавриатура талабаларига мўлжалланган.