Қўлланма немис тили лексикологиясининг назарий курси бўлиб, баён қилинаётган мавзулар тўлиғича илмий-методик характерга эга, илк бора ўзбек ва немис тилларида содда, равон, талабалар салоҳияти инобатга олинган ҳолда ёзилди. Рисолада немис тили лексикологияси, лексикографияси, фразеология ва фразеографияси масалалари ўзбек тилининг ушбу соҳаларидан келтирилган мисолларни солиштириш орқали ёритилди.