Ушбу ўқув-услубий қўлланма олий таълимнинг 340000 – “Биз-нес ва бошқарув” ҳамда 5340100 – “Иқтисодиёт” (Иқтисодиётда ах-борот тизимлари) таълим соҳасидаги барча бакалавриат йўналиш-лари талабалари учун мўлжалланган.
Қўлланмани яратишдан мақсад – ўқув жараёнини жадаллаш-тириш ва самарадорлигини ошириш, талабаларга тавсия этилаётган мустақил топшириқ вариантларини сифатли бажаришда амалий ёр-дам беришдир. Қўлланмада кўп тармоқли иқтисодиётга доир мус-тақил ҳисоб вариантлари берилган.
Ўқув-услубий қўлланмада иқтисодий-статистик усуллар, оддий ва тўплам корреляцион-регрессион таҳлил моделларига доир барча тушунчалар: тақсимот қонунлари, сонли характеристикалар, корреляцион-регрессион таҳлил натижаларини баҳолаш мезонлари тўлиқ баён этилган. Намуна сифатида оддий ва тўплам корреляция мо-делларига доир аниқ иқтисодий масалаларнинг ечимлари келтирилган.
Мазкур ўқув-услубий қўлланма Тошкент Молия институти-нинг илмий-услубий Кенгашида муҳокама қилиниб, нашрга тавсия этилган (2008 йил 4 апрелдаги 4-сонли Кенгаш қарори).