Республикамизда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг кўламда фойдаланишни йўлга қўйиш, шунингдек таълим жараёнига компьютер технологияларини татбиқ этиш ва улардан ўқув жараёнларида фойдаланиш масалалари устида катта ишлар олиб борилмоқда. Ушбу масалаларни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг бир қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730 сонли “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларининг қабул қилиниши Республикамизда таълим тизимини жаҳон андозалари талаблари даражасида ташкил этишда ўз вақтида таълим тизимини ривожлантиришга қўйилган мақсадлардан бири саналади.