Давлат аппаратининг шаклланишига, унинг фаолиятига шу жамият тарихий тараккиётининг хусусияти, иктисодий тузуми, ижтимоий мухити ва миллий анъаналар таъсир курсатади. Хар бир жамиятда давлат аппарати давлатнинг вазифаларини бажариш учун ташкил этилади ва шу давлат хокимиятини амалга оширади.
Давлат хокимиятининг олий ва махаллий вакиллик органлари хам мавжуд. Давлатнинг олий вакиллик органлари конун чикарувчи хокимият функциясини бажаради. Давлат хокимиятининг махаллий органлари ва махаллий узини-узи бошкариш органлари вакиллик характерига эга булади