Ушбу услубий кўрсатмада “Ахборот системаларининг унумдорлиги” фанидан курс ишини бажаришнинг умумий босқичлари, усуллари ва ишлаб чиқишнинг асосий масалалари баён қилинган. Курс ишини баён қилиш ва чизма ишларини бажаришга кўрсатмалар берилган, ҳамда таркибий қисмига, шунингдек, жиҳозланишга қўйиладиган талаблар мантиқий кетма-кетликда келтирилган. Талаба тушуниши учун содда шаклда ахборот системаларини қуриш ва унумдорлигини баҳолаш усуллари кўриб чиқилган.