Мазкур ўқув қўлланма –В 14200 махсус сиртқи бўлим, педагогика йўналиши талабалари учун «Болалар адабиёти ва фольклор» фандан тайёрланган бўлиб, ундан ишчи дастур, рейтинг ишланмаси, аудиторияда ўтиладиган ўқув машғулотлари (ваъз, амалий машғулотлар), мустақил равишда ўрганишга тавсия қилинган мавзулар, улардаги кўриб чиқилиши лозим бўлган саволлар ва бажариш юзасидан методик тавсиялар ўрин олган бўлиб, тегишли адабиётлар рўйхатлари ҳам келтирилган. Қўлланма охирида оралиқ ва якуний баҳолаш саволлари берилган.
Ўқув қўлланма Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгаши томонидан (10 октябр 2007 йил, 1-баённома) нашрга тавсия қилинган