Мазкур услубий қўлланма ўзбек оилаларида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг эстетик тасаввурлари, тушунчалари, дунёқараши ва маънавиятини шакллантириш масалаларини ҳал этишга бағишланган.
Мактабгача бўлган даврда ёш авлодни эстетик диди, табиат, жамият ва инсондаги гўзаллик, сержило миллий санъатимиз турларини ва нафис миллий халқ ҳунармандчилиги намуналарини қадрига етиш руҳида тарбиялашдек хайрли ишга ота-оналар, тарбиячи-мураббийларга яқиндан ёрдам беради деган умиддамиз.