Иқтидорли ва интилувчан талабаларни математика фанига бўлган қизиқишларини орттиришда, олимпиаданинг муҳимлиги бизга аён. Ушбу услубий қўлланма кўп йиллардан бери ўтказилган олимпиадаларда тавсия қилинган мисол ва масалалар тўпламига асосланиб ёзилган. Қўлланма талабаларнинг олимпиадаларга тайёрланишлари ва умуман уларда мустақил равишда билим савияларини ошириши, изчил, мантиқий фикирлашни шакллантириши, абстракт тасаввурини ҳосил бўлишида ёрдам беради.
Қўлланма барча олий ўқув юртлари иқтидорли талабалари учун тавсия этилади.