Битирув малакавий иши назарий ва илмий-изланиш характерига эга бўлиб, қўйилган барча вазифаларни ҳал этишга қаратилиши керак. Унда талаба ижтимоий муҳитни мураккаб жараёнларини қай даражада илмий таҳлил услуби асосида ҳал эта олганлиги, назарий билимларини амалий изланиш услублари билан уйғунлаштира олганлиги, амалий ва назарий хулосалар қила олиши ва муаммолар юзасидан ўз фикр – мулохазаларини, таклифларини билдира олиши керак.