АБДУЛЛАХОН ТИМИ - Бухородаги энг катта усти берк савдо растаси. Абдуллахон даврида курилган. (1577). А.т. асоси мурабба тархи (39Х42 м), 3 томони берк, бош тарзидаги пештоқ opкали кирилади. Деворларининг 2 томо-нида равоқли токчалар жойлашган. Баланд гумбазли бостирма тимни ўраб туради. Ўртадаги миёнсарой (диаметри — 10 м) баланд гумбаз б-н ёпилган. Гумбаз остидаги равоқли тешиклардан ёруғ тушади. Миёнсарой атрофи далон. Далондаги майда равоклар ичида гумбаз томли дўконлар бўлган. Бино пишик, гиштдан (22x27x3,5 см) курилган, деворлари ганч сувоқли, нақшин безаклари деярли сақланмаган. Ўтмиш-да бу ерда шойи, жун газлама б-н савдо-сотиқ қилинган. А.т. Бухоро ш.даги савдо расталари, чорсу—тоқ бинолари ичида энг каттаси ва шаклу шамойили жиҳатидан анча мураккаб ва хушбичим ҳисобланади. Бир неча бор таъмирланган, савдо дўконлари жойлашган.