Тадқиқот мақсади мобиль алоқа хизматларининг алоҳида тури сифатида
радиотелефон алоқаси хизматининг ҳуқуқий мазмунини очиб бериш, бу
турдаги хизмат кўрсатиш муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга
солишнинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш, радиотелефон алоқаси
хизматини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишга доир назарий ва амалий
муаммолар ечимини топиш ва мазкур соҳадаги тегишли қонун ҳужжатларини
тизимли таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича концептуал таклиф
ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.