Сўнги ўн йил давомида ахборот ва коммуникация технологияларининг оммавий ривожланиши ва унинг кенг жорий этилиши, жаҳоннинг глобал ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилди. Ҳар томонлама ривожланаётган мазкур ахборот коммуникация соҳаси – иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзининг пешқадамлигини намоён этмоқда. Хусусан, сармояларнинг кенг жалб этилиши,янги иш ўринларининг вужудга келиши, ишлаб чиқаришда янги техналогияларнинг тадбиқ этилиши ва ундаги самарали бошқарув тизимини шаклланиши шулар жумласидандир. Иқтисодиётнинг мутассил ривожланиши аҳоли турмуш шаклланишига асос бўлиб ҳизмат қилиши шубҳасиздир. Шундай экан, ахборот коммуникация технологияларнинг янги сегментидан иборат бўлган маьлумотни узатиш тармоғининг жадал ривожланиши ва энг тезкор ахборот манбаи бўлган Интернет тармоғининг ҳаётимизга шиддат билан кириб келиши ахборот алмашинувида янги имконятлар яратди. Электрон бизнес, Электрон савдо, Электрон ҳужжатлар алмашинуви, электрон ҳукумат буларнинг яққол мисолидир. Ҳукумат томонидан ахборот – коммуникация технологиялари соҳасида ижобий хуқуқий ва бизнес – мухитини яратиш борасида ташаббуслар амалга оширилиб келмоқда. “Электрон рақамли имзо ҳақида”, “Электрон ҳужжат айланишида”, “Электрон тижорат ҳақида”ги қонунлар бошқа меьёрий ҳужжатлар зарур хуқуқий асосларни яратмоқда, солиқдаги имтиёзлар эса миллий АТ – компанияларининг тезкорлик билан ривожланишига туртки бўлмоқда. Бунинг натижасида ҳар йили миллий АТ – компанияларининг сони кўпайиб бормоқда.