Мавзунинг долзарблиги. Бугунги кунда маънавият масаласи ижтимоий ҳаётимизнинг асосий масалаларидан бирига айланиб қолди. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ бу масалага катта эътибор бериб келинмоқда. Ўзбекистон республикаси Президенти И.А. Каримов ҳар бир нутқи ва маърузалари, мақола ва асарларида юксак маънавият келажак пойдевори эканлиги қайта-қайта таъкидланмоқда. “Зеро, - дея таъкидлайди Президент Ислом Каримов, - биз жамиятимиз тараққиётини фақатгина ижтимоий, иқтисодий фаровонлик билангина эмас, халқимизнинг маънавий баркамоллиги, демократик ва инсонпаврарлик тамойилларининг кишилар онгида нечоғлиқ чуқур илдиз отиши билан баҳолаймиз”1.