XIX АСР ОХИРИ – XX АСР БОШЛАРИДА МИРЗАЧЎЛ ВОҲАСИДАГИ РУС ҚИШЛОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ АҲВОЛИ

XIX  АСР  ОХИРИ  –  XX  АСР  БОШЛАРИДА  МИРЗАЧЎЛ ВОҲАСИДАГИ  РУС ҚИШЛОҚЛАРИ  ВА  УЛАРНИНГ  ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ АҲВОЛИ
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2011
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 19:13:07
Тадқиқот ишининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг халқимиз тарихини холисона ўрганиш билан боғлиқ ижобий жараёнлар юртимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлашга бевосита замин яратмоқда. Мустақилликнинг ўтган қисқа даврида қадимий анъаналар ва миллий қадриятларимизни қайта тиклашга, шунингдек, жамиятимизниннг ижтимоий-сиёсий жараёнларини холисона таҳлил қилиш орқали тарихий ҳақиқатни юзага чиқаришга ва эски мустабид тузум асоратларини янгича таҳлил қилишга доир кўп ишлар қилинмоқда. Аммо ўзбек халқининг тарихий ўтмишини ҳаққоний ёритиб бериш учун ҳали кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилиши лозим. Президент И.А.Каримов республикамизнинг бир гуруҳ етакчи тарихчи олимлари билан бўлган учрашувда Ватанимиз тарихини холис ва ҳаққоний ёритиш зарурлигини, бунда чуқур илмий асосга таянган таҳлил, муайян масалаларда аниқ ёндошув зарурлигига эътибор қаратиб: «фақат баҳс, мунозара, таҳлил меваси бўлган хулосаларгина бизга тўғри йўл кўрсатиши мумкин» – деб таъкидлаб ўтган эди. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигидан сўнг ўтмиш тарихимизга, жумладан аҳолишунослик, тарихий демографик жараёнлар, Россия империясининг кўчириш сиёсатининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий оқибатларига оид муаммолар тўғрисида холисона фикр юритиш имконияти кенгайди. Президент И.А.Каримов ҳар қайси халқнинг маънавий дунёсини юксалтириб боришида тарихий хотира масаласи алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб, шундай деган эди: «…тарихий хотира туйғуси тўлақонли равишда тикланган, халқ босиб ўтган йўл ўзининг барча муваффақият ва зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва изтироблари билан холис ва ҳаққоний ўрганилган тақдирдагина чинакам тарих бўлади»2. Бу масалалар асосан Россия империяси кўчириб келтириш сиёсатининг ўлкамизда қандай амалга оширилганлиги, унинг оқибатларини таҳлил қилиш жараёнида айниқса, яққол кўринади. Россиянинг Туркистондаги мустамлака сиёсати асосида ўлкани руслаштириш ғояси тургани учун рус аҳолисининг Туркистонга мунтазам кўчириб келтириш мустабид ҳокимиятнинг доимий эътиборида бўлган. Мирзачўл воҳасига рус аҳолисининг кириб келиши, уларни воҳанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига таъсирини чуқур ўрганиш, бу ерда ташкил топган рус қишлоқларининг воҳа тарихида тутган ўрнини кенг миқёсда тадқиқ қилиш жуда катта аҳамиятга эгадир. Бугунги кунга қадар мазкур масала махсус ўрганилмаган бўлиб, тадқиқот мавзусининг хронологик доирасида тадқиқот олиб борилмаган. Айниқса, воҳада ташкил топган рус қишлоқлари аҳолиси билан маҳаллий аҳоли ўртасидаги муносабатлар масаласига етарли эътибор қаратилмаган. Мирзачўл воҳасида

Дабавлено : 2021-04-15 19:13:07

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш