Ташқи эшитув йўлининг чипқони: беморнинг қулоғи қаттиқ оғрийди, оғриқ кечалари, чайнаш пайтида, қулоқ думбоқчаси босилганда, қулоқ супраси чўзилганда кучаяди; отоскопияда ташқи эшитув йўли торайганлиги, эшитув йўлининг тоғай қисмида яллиғланган тугун пайдо бўлганлиги аниқланади, маҳаллий лимфа тугунлари катталашади, пайпасланганда оғрийди.
Қулоқ супраси перихондрити: қулоқ юмшоғидан ташқари қулоқ супрасининг барча жойи қизариб, оғрийди, айрим жойларда билқиллаш аниқланади.
Ташқи қулоқ сарамаси: қулоқ супрасининг барча майдони, шу билан бирга қулоқ юмшоғи ҳам қизаради, оғрийди, қулоқ супраси пайпасланганда оғриқ кучаяди; қулоқ супрасининг айрим жойларида серозли пуфакчалар ҳосил бўлади.