Олий таълимнинг 5540300 "Нефт ва газ иши" йўналиши учун "Тог жинслари механикаси" фани ҳисобланади.
Бу фан умумкасбий фанлар гуруҳига киритилган бўлиб, уни ўтишдан мақсад-талабаларни ҳар хил геологик шароитда нефт ва газ қудуқларини қурилиши, нефт ва газ қудуқларининг конструкциялари, нефт ва газ қуришдаги жараёнлар ва уларнинг усулларини, қудуқларни қуришда ишлатиладиган асбоб ускуналар ва жиҳозларини танлаш, нефт ва газ қудуқларини қурилиши даврини тўлиқ ўрганишга имкон беради. Қисқача қилмб айтганда, “Тог жинслари механикаси” фани нефт ва газ қудуқларини кидириш, излаб топиш, қудуқларни мустаҳкамлаш, текшириш ва синашдан иборат. Фан бўйича талабалар билими ва кўникмаларига қўйилган талаб уларнинг нефт ва газ конларини излаб топишда қўлланадиган замонавий технологияларни ва техникаларни танлаш қобилиятларини аниқлаш билан боғлиқ.