Биз мустақиллигимизни асраб-авайлаб, унинг қадрига етадиган, ўз билими ва меҳнати билан уни мустаҳкамлаб, мангулик пойдеворини яратадиган баркамол авлод тарбияси ҳақида қайғурар эканмиз, диққат марказимизда ҳамиша ана шундай соғлом дунёқарашга эга ёшларимиз камол топадиган маънавий муҳитни қарор топтириш муҳим вазифа бўлиб қолади.
Сўзсиз, ҳар қандай тарихий даврда янги авлод айни шу давр муҳитида мавжуд ижтимоий- иқтисодий, маънавий-ахлоқий муносабатлар таъсирида вояга етиб улғаяди ва ўз дунёқараши, ҳатти ҳаракатлари ва интилишларида ана шу давр руҳини акс эттиради. Ҳар бир авлод қиёфасида уни тарбиялаб ва мақсадлари намоён бўлади. Бир сўз билан айтганда, янги авлод тарбиясида давр руҳи мужассам бўлади