Бугунги кунда архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида олиб борилаётган ислохотлар тўғрисида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда ушбу фармон ижроси юзасидан Вазирлар Махкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни кўриш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорлари ва бир қанча шаҳарсозлик фаолиятида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш борасида аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқилишини ташкил этиш. бош режага, батафсил режалаштириш ва қурилиш лойиҳаларига риоя қилиниши, ҳудудларда ер ажратилишида қонун талабларига риоя этилиши, объектларни жойлаштиришда бош режа муаллифи билан келишиш, навбатчи бош режанинг юритилиши ва жойларда “Архитектура ва шаҳарсозлик Кенгаш”ларининг иш фаолиятлари тизими яратилди.