Меъморчилик аждодларимиз томонидан қайта - қайта сайқал топиб, бойитилиб бизгача етиб келган ва жуда катта қадр -қиммат топиб келаётган ноёб амалий саньат тури хисобланади. Ўрта Осиё меьморчилиги қадим замонларданоқ дунё маданий тараққиётида салоҳиятли ўрин тутиб келганлиги қадим Самарқанд, Бухоро, Хива тарихий обидалари мисолида намоён бўлиб турибди. Айни пайтда замонавий шаҳарсозлигимиз ва меъморчилигимиз ҳам дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Бунинг боиси шундаки, замонавий меъморчилигимиз ўзининг теран томирларидан қувват олган ҳолда изчил ривожланмоқда ва тобора такомиллашиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бутун Ўзбекистонимизда қад ростлаган кўплаб замонавий иншоотларда ота-боболаримизнинг меъморчилик касбига муносабатимиз, меҳр-у садоқатимиз, ихлос ва эътиқодимиз мужассам бўлиб яққол кўриниб турибди.