Луғати туркий”нинг лексикографик тадқиқи

Луғати туркий”нинг лексикографик тадқиқи
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2011
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 18:02:03
Мавзунинг долзарблиги. Истиқлол шарофати билан хорижий кутубхоналарда сақланаётган аждодларимиз қаламига мансуб форсча-туркча - арабча, туркий - форсий луғатлардан фойдаланиш учун йўллар очилди. “Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморлик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир. Бундай катта меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади”1. Юртбошимиз И.А.Каримовнинг адабий меросимиз ҳақида билдирган ушбу фикрлари мавзунинг долзарблигини кўрсатади. Уларда луғатшуносларнинг асрлар oша қилган заҳматли меҳнатлари акс этган. Бу қомусларда ўзбек тилининг фонетик, лексик ва бошқа сатҳларига оид қимматли маълумотлар сақланмоқда. Ана шундай ноёб луғатлардан бири “Луғати туркий”дир. Ўрта Осиё халқлари кўп асрлар давомида Ҳиндистон билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқада бўлиб келган. Бу муносабатлар, айниқса, Бобур ва бобурийлар даврида ривож топди. Ана шу даврда Ҳиндистонда юздан ортиқ икки ва уч тилли луғатлар яратилди. Улар орасида Фазлуллахон барлос томонидан тузилган “Луғати туркий” алоҳида аҳамиятга эга. XI-XIX асрларда кўплаб оригинал, бири иккинчисини такрорламайдиган луғатлар яратилган. Ушбу луғатлар сўзнинг асл ва кўчма маъноларини аниқлаш, туркий ва туркий бўлмаган лексик бирликларни белгилаш ҳамда уларнинг этимологияси бўйича қимматли маълумотлар беради. Ҳиндистонда XVIII асрда тузилган “Луғати туркий” ўзбек луғатчилик тарихида алоҳида ўрин тутади. Таржима ва ўқув луғати шаклида тузилган ушбу луғатнинг биринчи ва охирги саҳифасидаги муҳрда қайд этилишича, у ҳижрий 1193, милодий 1779 йилда яратилган. Луғат охирида Ҳиндистоннинг Бангола шаҳрида тартиб берилганлиги қайд этилган. Унда асосан ўзбек тилидаги феъл шаклларининг форсча изоҳи келтирилади. Луғат 2а-53б саҳифадан иборат. Фанимиз учун ноёб ҳисобланган ушбу луғатнинг ягона нусхаси ҳозирда Лондондаги Британия музейида сақланмоқда2. Қўлёзма сўз бошида келтирилишича, “Луғати туркий” ўша давр анъанаси бўйича форс тилида битилган бўлиб, ўз даври форсийзабон кишилари учун туркий тилни фонетик, лексик, грамматик жиҳатдан илмий-амалий тушунтиришда ягона қўлланма вазифасини ўтаган3. Бинобарин, бундай луғатларнинг ҳар бирини, жумладан, “Луғати туркий”ни махсус тадқиқ қилиш тилшунослик фани, хусусан, ўзбек адабий тили тарихини ўрганишда ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга. Бу эса мавзунинг долзарблигини кўрсатади.

Дабавлено : 2021-04-15 18:02:03

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш