Пул, кредит ва банклар

Пул, кредит ва банклар
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Referat
Nashr etilgan yili:
2010
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 18:00:06
Пул инсониятнинг энг буюк кашфиётларидан ва иқтисодий фанларнинг энг жозибадор тармоқларидан биридир. Бозор иқтисодиётининг ҳаракат механизмини тушуниш учун, пулнинг ролини тушунишдан муҳимроқ нарса йўқ. Чунки иқтисодиёт ҳақидаги деярли барча реал ахборотлар пул бирликларида ўз ифодасини топади. Пул одамларнинг шахсий ҳаётида ҳам катта рол ўйнайди. Пул деб одамлар азоб уқубат чекадилар, меҳнат қиладилар, ўзларини турли куйларга соладилар. Улар пул топиш ва сарфлашнинг янги-янги моҳирона усулларини ўйлаб топадилар. Пул иқтисодиётнинг энг муҳим бўлимларидан бири ҳамдир. Тўғри ҳаракат қилаётган пул кредит тизими, даромадлар ва харажатлар доиравий айланишига ҳам, у орқали бутун иқтисодиётга ҳам ҳаётий куч бағишлайди. Яхши ишлаб турган пул тизими иқтисодий қувватлардан унумли фойдаланиш меҳнат захираларининг тўла бандлигини таъминлаш имконини беради. Аксинча, ёмон ҳаракт қилаётган пул тизими эса ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларига иқтисодиётдаги бандлик ва баҳо даражасига салбий таъсир кўрсатиб заҳиралар тақсимотини бузиши мумкин. Пулнинг иқтисодиётдаги аҳамиятини кенгроқ таҳлил қилаётган бўлсак, унинг микроиқтисодий ва макроиқтисодий ролини ажратиш мумкин. Микроиқтисодий даражада уй хўжаликлари, тадбиркорлик фирмалари ва корхоналари ҳамда айрим давлат муассасалари каби иқтисодий бирликларнинг барча ўзларининг кундалик тадбиркорлик фаолиятларида нақд пуллардан ва банк жамғармаларидан кенг фойдаланадилар.

Дабавлено : 2021-04-15 18:00:06

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш