Ушбу масалалар тўплами иқтисодиёт ва олий ўқув юртлари ва факультетлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у “Микроиқтисодиёт” фани дастури асосида тайёрланган. Бундаги масалалар боблар бўйича берилган. Хар бир бобда даставвал асосий тушунчалар, формулалар, масалаларни ечиш йўллари келтирилган.
Иқтисодиёт олий ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари дарс жараёнида ушбу масалалар тўпламидан фойдаланишлари мумкин.