Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар,
мавжуд муаммоларни холисона таҳлил қилиш, тегишли хулоса ҳамда сабоқлар
чиқариш - миллий ғоянинг зарурлиги ва аҳамиятининг тобора ортиб боришини
кўрсатмоқда. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов миллий истиқлол ғояси
ва мафкурасини шакллантириш зарурати ҳақида мустақилликнинг дастлабки
йилларидаѐқ фикр юритиши тасодифий ҳол эмас эди. Негаки, «Миллий
мустақил давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан
ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга
қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши
муқаррар