Ўзбекистонда миллий давлатчилик тарихий тажрибаси масаласини бугунги кун нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, табиий суръатда совет тузуми шароитида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини ташкил этиш ва улар фаолиятидаги биртомонламалилик муаммосини илмий тадқиқ қилишни тақозо қилади. Шу ўринда Президент И. А. Каримовнинг “... ҳаётимизда қандай ўзгаришлар рўй берганини баҳолаш учун бизга собиқ Иттифоқдан, эски мустабид тузумдан қандай тарихий мерос қолганини яна бир карра эслашимиз зарур” , деб таъкидлаши бежиз эмас. Ушбу методологик ва назарий хулоса мазкур мавзуни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Аниқроғи, бундай кўрсатма юртимизда миллий давлатчиликни шакллантириш тажрибасини янгича ёндашувлар билан баҳолаш ва ўрганишга услубий асос бўлди