Юқорида қараб ўтилган “Inter-VUZ тизими учун “илмий ижодий ишлар” модулини яратиш” номли мавзусидаги битирив малакавий иши ўз олдига таълим муассасаларидаги электрон кутибхона таркибига илмий ижодий ишларни киритиш ва у орқали ижодий ишларни марказий ҳолда сақлаш, бошқариш ва самарали фойдаланиш, турли кесимларда таҳлиллар юриш орқали қарорлар қабул қилишга кўмаклашиш модулини ишлаб чиқиш мақсадида бўлиб, олиб борилган таҳлилий, назарий ва амалий ишларга қуйидагича натижавий хулосалар келтириш мумкин:
• Электрон кутибхоналар ва уларни ривожланиш таҳлиллар олиб борилиб, электрон кутибхоначиликка асосланган ИРБИС, КАРМАТ каби тизмларнинг афзалликлари ўрганилди.
• Электрон кутибхоналарнинг маълумотлар базасини яратиш технологиялари ва воситалари қаралади. Жумладан, РНР ва Java дастурлаш тили, HTML воситаси, Ajax технологиялари, маълумотлар базасини бошқаришда SQL тили ва унинг имкониятларини қаралди;
• Электрон кутибхоналар учун маълумотлар базасини лойиҳалаш ва яратиш ўрганилган ҳолда илмий ижодий ишлар учун маълумотлар базасини phpMyAdmin воситаси ёрдамида такомиллаштирилди
• Илмий ижодий ишлар базасининг дастурий таъминоти яратилади. Яратилган модулни қўллаш учун объект сифатида Inter-VUZ - таълимда интерактив хизматларни кўрсатиш тизимининг электрон кутибхона модули олинади ҳамда унинг имкониятлари ўрганилди.
• Электрон кутибхона модулига янгидан киритилган илмий ижодий ишлар базаси билан ишлаш кенг ёритилди.