Ўсиб келаётган авлодни ўқитиш ва тарбиялаш умумий тизимида жисмоний тарбия муҳим ўрин тутади. Унинг воситалари, усул ва шакллари саломатликни мустаҳкамлаш, иш кобилиятини ошириш, фаол меҳнат фаолияти ва мамлакат мудофаасига тайёрлаш учун хизмат қилади. жисмоний тарбия ўз ичига, жамиятнинг барча аъзоларини жисмоний маданият ва спорт билан ҳар куни шуғулланишни қамраб олиши керак. Бунда машғулотлар охирги фан ютуқлари асосида ташкил этилиши лозим