Мавзунинг долзарблиги. Разминка- махсус танланган жисмоний машқлар комплекси бўлиб, у ҳар қандай спорт машқи ва мусобақаси олдидан ўтказилади. Разминка машқлари спортчи организмининг функционал имкониятларини оширади, уни бўладиган ишга тайёрлайди, максимал иш қобилиятининг юзага келиши учун шароит яратади. Умумий разминка организмнинг умумий иш қобилиятини оширишга қаратилган бўлиб, асосан вегетатив функцияларни кучайтириш билан ифодаланади. Айниқса, юқори тезлик билан бажариладиган ҳаракатлар учун юрак-томир, нафас органларининг функцияси ва тана ҳароратининг бир оз кўтариши муҳим аҳамиятга эгадир