Президентимиз И.А.Каримов ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб берганлар. Ёшларни ҳар томонлама баркамол, етук қилиб тарбиялаш ўзбек халқи учун ўтмишдан бери энг муҳим масалалардан бўлиб келмоқда. Инсоннинг чаққон, ҳаракатчан бўлишида гимнастиканинг аҳамияти каттадир. Гимнастика машқлари хилма – хил бўлиб, спорт турларининг барчасида бу машқлардан фойдаланилади. Улар гавда мушакларини ривожлантиришга ёрдам бериб, тўғри қоматни шакллантиради. Шунинг учун ҳам ўқув муассасаларида, даволаш профилактика ишларида ва ишлаб чиқариш соҳаларида, ҳарбий хизматда кенг қўлланади