Анъаналар, урф-одатлар ва байрамларнинг ҳар бири муайян тарихий даврнинг маҳсули, унинг маънавий-маданий қадриятларини ташкил этади. Улар моддий турмуш шарт-шароитларининг таъсири натижасида пайдо бўлган, ривожланган, такомиллашган, асрлар оша авлоддан-авлодга ўтиб келган ва халқнинг энг яхши орзу-ниятларини ва маънавий бойликларини ўзида мужассамлаштирган. Илғор анъаналар янги давр, ижтимоий тузум эҳтиёжларига мослашган ҳолда қадриятлар моҳияти, мазмунини ташкил этади