Унда Мовароуннаҳр, Хуросон, Эрон ва Ҳиндистон халқлари тарихи ёритилган. Асар асосан уч қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисми — XV асрнинг иккинчи ярмида Марказий Осиёда рўй берган воқеаларни; иккинчи қисми — XV асрнинг охири ва XVI асрнинг биринчи ярмида Кобул улуси, яъни Афғонистонда рўй берган воқеаларни; учинчи қисми — XVI асрнинг биринчи чорагидаги Шимолий Ҳиндистон халқлари тарихига бағишланган.