Республикамиз мустақилликка эришганлиги туфайли иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий асослари, демократик давлат қуриш ва уни ривожлантиришнинг шарт-шароитлари яратилди. Шу билан бирга бу жараёнда бозор иқтисодиётининг объектив қонун ва категориялари талабларидан келиб чиққан ҳолда жаҳон мамлакатларидаги ҳисоб, аудит ишларининг интеграциялашувига эришиш борасида ҳуқуқий база яратилмоқда. Шунингдек, жамият ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда улардан ижобий фойдаланилмоқда.