Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига ўтиш билан боғлиқ бўлган иқтисодиётдаги ўзгаришлар даврида бошқа корхоналар каби умумий овқатланиш корхоналари ҳам бозор муносабатларининг муҳим субъекти бўлиб қолмоқда. Иқтисодиётдаги ўзгаришлар фақатгина умумий овқатланиш корхоналари фаолият кўрсатаётган ички ва ташқи муҳитни ислоҳ қилишга қаратилган бўлмай, балки, хўжалик юритиш усуллари ва мақсадли мўлжалларга ҳам қаратилган бўлади. Бу муносабатлар доирасида корхоналар фаолияти моҳияти ва унинг иқтисодий ҳатти-ҳаракати тубдан ўзгариб боради. Ўзини-ўзи тўлиқ қоплаш, иқтисодий мустақиллик ва ўз-ўзини бошқариш шароитига тушиб қолган корхона ва ташкилотлар эндиликда ўз тақдирларига ўзлари жавобгар бўлиб қола бошладилар. .