Ш.Имомов 1978 йил 4 апрел куни Миришкор қишлоғи Ободон маҳалласида дунёга келди. Унинг отаси Хонназар полвон, онаси Марҳамат Тўрақуловалар халқ орасида катта обрў – эътиборга инсонлардан бўлиб, фарзандларини таълим – тарбиясига катта эътибор берадилар.У 1985 йил Миришкор туманидаги 2- сонли мактабнинг 1-синфига ўқишга борган. Унга Миришкорнинг таниқли ўқитувчиларидан бири – Хидир Қораев хат- савод ўргатган. Шерназар мактабда аъло баҳоларга ўқиган. Синфдошлари – Орзиев Отабек, Қораева Гулноза, Ражабова Рохила, Маматов Бегали кабилар билан бирга ўкиганлигидан фахрланиб юради. Чунки, синфдошларининг барчаси қишлоқ, туман, қолаверса вилоятимизнинг ижтимоий – иктисодий ривожига катта ҳисса қўшиб келмокдалар.