Бошланғич синфларда дарс ўтиш ниҳоятда шарафли ва масъулиятли ҳисобланиб, ўқитувчилардан фидойилик, сабр-тоқат, энг муҳими ўқувчини севиш, ҳурмат қилиш зарур бўлади. Бу фазилатларга, хусусияларга эга бўлган ўқитувчилар вилоятимизда кўплаб топилади. Қашқадарё вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида педагогик маҳоратга эга бўлган, тажрибали андрагоглардан бири Хосият Абдиевна Тўлакова мана шундай фидойилардан биридир.