Эътибор берилса, достонда ифодаланган Қашқадарё воҳаси аҳолиси турмуш тарзида урф бўлган чироқ ёқиш билан боғлиқ диний ирим-сиримларнинг бошқа воҳаларда ўтказиладиган худди шу одатдан тафовутлари кўзга ташланади. Жумладан, достонда беморнинг соғайиши учун аввал қурбонлик қилинган ва сўйилган ҳайвоннинг қонидан олиб беморга эмас, балки ҳар бир чироққа суртилган. Фарғона водийсининг баъзи бир ҳудудларида эса, қурбонлик қилинаётган жониворнинг қонидан бир пиёлага олиниб, бемор танасининг айрим жойларига суртилган, холос.