Ҳозирги пайда хом ашё базаси чекланганлиги сабабли, хом ашё
ресурсларидан, айниқса табиий хом ашё ва ип йигириш корхоналари
чиқиндиларидан фойдаланишнинг самарали усулларини топиш зарур.
Пахта толали матоларни ишлаб чиқаришда моддий ҳаражатларнинг
умумий ҳажмини хом ашё сарфи ташкил қилади, шу туфайли, тўқимачилик
саноатида хом ашёдан оқилона фойдаланиш ва уни иқтисод қилиш
масалаларига катта эътибор қаратиляпти.