Ўзбекистон нафақат пахта, балки каноп ва табиий ипак етиштириладиган ўлкадир.
Жаҳон бозорига чиқишда маҳсулот сифати катта рол ўйнайди, сифатли маҳсулот ишлаб
чиқаришда илғор технологиялар тадбиқ этилмоқда. Иқтисодий мустақилликка эришиш,
иқтисодиётни ислоҳ қилишда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали
фойдаланишни таъминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бошқарадиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш
ҳам иқтисодий ислоҳатларнинг асосий йўналишларидандир.