Ўзбекистонда кечаётган бозор иқтисодиёти сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш билан боглик бўлган халқ хўжалигининг етакчи тармоқларини жуда тез ривожланишига имкон яратади. Шулардан арид ҳудудида сув ресурслари асосий ахамиятга эга. Ушбу масаланинг долзарблиги умумдавлат нуктаи назаридан ёки дарё хавзасининг айрим сув хўжалик туманлари бўйича кушимча далиллар талабэтмайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда мамлакатни баркарор ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чикилган булиб, Ўзбекистонда яшаётган ҳозирги ва келажак авлод кишиларини табиий ресурслар имкониятини ва атроф-муҳитни маъкул муаммоларини саклаш талабларини кондириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий масалаларни, мувозанатни хал қилишга асос яратилади.