Йирик ишлаб-чиқариш ва илмий-техник салоҳиятга эга бўлган
мамлакатимиз энергетикаси - бутун халқ хўжалиги комплексининг
ривожланишига салмоқли таъсир кўрсатиб келмоқда.
Иқтисодий ислоҳотлар йиллари мобайнида соҳанинг энергетик
корхоналари томонидан ҳар йили 48 млрд. кВт.соат электр энергияси ва 10
млн. Гкал.дан ортиқ иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилмоқда, бу эса иқтисодиёт ва аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ
қондирмоқда.