Мамлакатимиз минтақаларида меҳнат ресурсларининг иш билан банд бўлмаган қисми кўрсаткичи ҳозирги вақтда аста-секин ўсиб бориш нъанасига эга. Бундай ҳолат саноат меҳнатининг тор доирасида қўлланилиши, янги иш жойларини яратишга йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг етарли эмаслиги, меҳнат ресурслари сонининг иш жойлари микдорига нисбатан тезроқ ўсиши, ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасида номутаносибликнинг мавжудлиги, маҳаллий кадрлар малакаси ва рақобатбардошлик қобилиятининг пастлиги ва уларнинг иш ахтариш ҳаракатларининг сустлиги билан асосланади.