Мавзунинг долзарблиги. Юрак қон-томир касалликлари (ЮҚТК) орасида артериал гипертония (АГ) замонавий кардиологиянинг муҳим муаммоларидан бири бўлиб, кенг тарқалганлиги ва миокард инфаркти, инсульт, тўсатдан ўлим каби оғир кардиоваскуляр асоратларнинг ривожланиши, шунингдек ногиронлик ва беморлар ҳаёт сифатининг ёмонлашувидаги етакчи роли туфайли у долзарб ва жуда аҳамиятли тиббий-ижтимоий муаммо ҳисобланади