Бозор иқтисодиётининг муҳим талабларидан бири кам харажат қилиб максимал даражада фойда олишдир. Ҳозирги даврда тадбиркорлар йирик фирмани эмас, кичик корхоналарни ташкил этиб фойда олишлари осонрок. Кичик корхоналар нисбатан мустақил ҳаракат қилиб тез фурсатларда даромад олади. Шунинг учун хам республикамизда кичик корхоналар, тадбиркорларга президентимиз катта имкониятлар яратиб бераяпти. Корхоналар тўғри харажат килиб, фойда олиши иқтисодиётда катта рол уйнайди. Ҳар бир фаолият юритаётган корхона албатта фойда олишга эришиш ва рентабеллик даражасини ошириш муҳим ҳисобланади, чунки бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай мулк шаклидан қатъий назар корхона кўп харажат қилиб фойда олмаса касодга учраши муқаррар. Фойда шаклланиши билан корхона бюджет ва банк билан фойда ҳисобидан бир қанча муносабатларни амалга оширади. Корхона фойда олмаса бу муносабатлар бўлмайди ёки қийинлашади, корхона касод бўлиш даражасига келади.