Қўлланмада адабиёт фани бўйича иқтидорли ўқувчилар учун дарсдан ташқари олиб бориладиган ижодий фикрлаш ва саводхонликни оширувчи машғулотлар, фикрий масалаларни ечиш машқлари ва психологик мантиқий топшириқлар жамланмаси берилган. Бундан ташқари машғулотлар учун аҳамиятга молик дарс ишланмалари намунаси ва ўқувчиларни физиологик тайёргарликларини ривожлантириш ҳамда психологик жиҳатдан мазмунли таълим олишлари учун турли тренинг машқлари ҳам қўлланмадан жой олган бўлиб, умумтаълим мактабларининг 8-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган.