Бухгалтерия ҳисоби сохасидаги ислохотлар иқтисодий ислохотларнинг ажралмас бир қисми бўлиб, банк тизимини ислох қилиш жараёнини жадаллашувига ёрдам беради. Бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро стандартларини банк тизимига жорий қилиниши молиявий ахборотларнинг очиқ-ойдинлиги ва хақиқий, софлигини таъминлайди, тўғри қарорлар қабул қилинишига ёрдам беради, банкларга бўлган ишончни оширади, Булар эса ўз навбатида иқтисодиё ривожланиши учун шарт-шароит яратади.