Ер юзида ҳаётни сақлаш ва уни давом эттириш инсоннинг олдидаги олий даражали муҳим вазифадир. Аллоҳ таоло ўзининг ердаги халифаси бўлмиш инсон зиммасига мана шундай юксак мажбуриятни юклаган. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: «Бизлар осмонга, ерга ва тоғларга омонатни (Қуръонни) топширмоқчи бўлдик, лекин улар уни кўтаришдаги машаққатларни сезиб, бундан бош тортдилар, сўнг уни инсон қабул қилди».