Ушбу ўқув қўлланма олий таълимнинг 340000-“Бизнес ва
бошқарув” ҳамда 140000-“Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогика фани”
таълим соҳасидаги барча бакалавриат таълим йўналишларида II-олий таълим
олувчи талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унга «Математик
программалаштириш» фанининг чизиқли программалаштиришга доир барча
мавзуларининг назарий асослари, назорат саволлари, мустақил ечиш учун
масалалар ва тестлар киритилган. Ўқув қўлланмада мустақил иш
вариантлари ҳамда адабиётлар рўйхати ҳам келтирилган. Ўқув қўлланмадан
фанни мустақил ўрганувчилар, талабалар ва профессор-ўқитувчилар ҳам
фойдаланишлари мумкин.