Мавзунинг долзарблиги. Муҳтарам юртбошимиз таъкидланганларидек, “Давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини ва унинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини эътиборга олган ҳолда, банк молия тизимининг барқарорлигини таъминлаш муҳим устувор вазифа бўлиб қолмоқда”.
Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг таянадиган асосий устунлардан бири бўлиб малиявий жиҳатдан мустаҳкам ва барқарор фаолият кўрсатувчи банк тизими ҳисобланади. Ҳар бир мустақил давлат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва келажакдаги тараққиёти авволо макур мамлакатда барпо этилган ва мунтазам равишда такомиллашитирилиб бориладиган банк тизимининг фаолиятига боғлиқдир.