Мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур ўзгаришлар, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча томонларини изчил ислоҳ этиш ва либераллаштириш, жамиятни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнлари жадвал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Бунга кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида белгилаб олинган ва изчил амалга оширилаётган улкан вазифалар мустаҳкам замин яратмоқда.
Иқтисодиётнинг изчил ва барқарор ривожланишини таъминлашда келгуси давр учун пухта ва ҳар томонлама асосланган чора-тадбирлар, муҳим вазифа ва йўналишлар, турли даражадаги иқтисодий тараққиёт дастурларни ишлаб чиқилиши ва аниқ белгилаб олиниши муваффақиятлар гарови ҳисобланмоқда.